Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат чет тиллари институтига ташриф буюриб, талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

16

Мулоқот давомида ҳоким талабаларнинг фикр ва таклифларини тинглади, уларнинг долзарб муаммоларига алоҳида эътибор қаратди. Ёшларнинг таълим жараёни, турмуш шароити, бандлиги ва бошқа йўналишлардаги саволлари ва таклифлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув чоғида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, таълим сифатини ошириш, чет тилларини чуқур ўзлаштириш, хорижий тажрибаларни жорий этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Leave a Reply

Skip to content