Bosh muxandis

 

Андижон давлат чет тиллари институтининг бош муҳандиси

Қ.Т.Болласов

Телефон рақами: 91-114-91-32

 

 

 

 

• Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Махкамаси Қарорлари ва вазирликларнинг буйруқлари, махаллий хокимят органларининг кўрсатмалари хамда институт ректори топшириқларини бажариш;
• Институтнинг муҳандислик хизматига тегишли бўлимлар фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш;
• Институтнинг муҳим объектларида техника хавфсизлиги ва техник эксплуатация қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш ва назорат қилиш;
• Институтнинг мавжуд ички ресурслари ёки пудратчи ташкилотлар билан реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича музокаралар олиб бориш ва бажарилган қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда қабул қилиш;
• Капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини, жумладан бино ва унинг эвакуация режасини тайёрлаш;
• Институтнинг моддий-техник базаси бўйича ҳар бир объект учун алоҳида материаллар рўйхатини тузиш ва тайёрлаш;
• Мавжуд объектларни қайта таъмирлаш ҳамда қиммат ва улкан ҳажмли ускуналарни биноларга ўрнатишга мослаштириш бўйича масалаларни ечишни таъминлаш;
• Бинолар техник ҳолати ва жиҳозланиши ҳамда ўз вақтида таъмирланишини ташкил қилиш ва назоратини амалга ошириш;
• Бўйсунувчи масъул ходимлар ва ишчиларга тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда уларни меҳнат хавфсизлиги қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш;
• Институтнинг моддий-техник базаси ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;
• Ўз ваколатлари доирасида ўзига бевосита бўйсунувчи бўлимларга кўрсатмалар бериш;
• Ўз ваколатлари доирасида ректорнинг буйруқ ва фармойишлар лойиҳасини тайёрлаш;
• Иншоотларнинг қайта режалаштирилиши ва эксплуатация қоидаларига риоя қилиниши бўйича тавсиялар бериш;
• Институтда ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда электр энергияси, газ ва бошқа турдаги ёқилғилардан фойдаланишнинг лимитларини ўрнатишни таъминлаш ва назорат қилиш;
• Ўз бўйсунувидаги ишчи ходимлар фаолияти учун зарур материалларга буюртмалар бериш ва тақсимлаш;
• Институт молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректор вақтинчалик бўлмаган холатларда (касаллиги, хизмат сафари, мехнат таътили ва х.к.) унинг вазифасини бевосита бажариш;
• Ахборот ва коммуникацион технологияларни пухта билиш;
• Институтга тегишли мол-мулкка зарар етказган шахсларга нисбатан чора кўриш бўйича таклифлар бериш.
• Лойиҳа, конструкторлик ва технология, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда меъёрий ҳужжатларини, вазирликлар буйруқлари, лавозим вазифаларини, тегишли саноат тармоқларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берувчи ҳукумат қарорларини, юқори ташкилотларнинг Институт фаолиятини техник жиҳатдан таъминлашга тааллуқли қарорлари, фармойишлар, буйруқлар, бошқа раҳбарий ва меъёрий ҳужжатларни билиши.
• Қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш тажрибасига эга бўлиши;
• Институтни техникавий, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболлари, шартномалар тузиш ва улардан фойдаланиш тартибини билиши;
• Ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этишни билиши;
• Меҳнат тўғрисидаги қонун асослари; меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ва меъёрларини билиши зарур.

Skip to content