Bo’sh ish o’rinlari






Лавозим вазифалари — Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими


Андижон Давлат Чет Тиллари Институти
Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими — лавозим вазифалари

СЛЕСАРЬ-САНТЕХНИГИНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ

  1. Меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;
  2. Иш жойини техника хавфсизлиги қоидаларига мос бўлиши ва асбоб-ускуналарни соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
  3. Иш бошлашдан аввал ўз асбоб-анжомларини яроқлилигини текшириб кўриб сўнг улардан фойдаланиш;
  4. Йилда бир марта ўз касби бўйича, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича малакаси ва билимини синовдан ўтказишда қатнашиш;
  5. Бириктирилган бино-иншоатлар ва ўқув хоналаридаги мавжуд сув, газ ва бошқа коммуникация тизимларни соз ҳолатда эканлигини ўрганиб чиқиш, аниқланган газ, сув, иситиш, канализация тармоғи тизимидаги барча носозликларни ўз вақтида сифатли созлаш;
  6. Бўлим бошлиғи томонидан берилган ишни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
  7. Институт ва жамоа мулкини асраб-авайлаш ва мақсадли фойдаланиш;
  8. Институт бино-иншоатларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини ўз вақтида бажариш;
  9. Техника хафсизлиги бўйича даврий йўриқномадан ўтиш;
  10. Иш жойларини тоза тутиш ва ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиш;
  11. Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

Билиши керак:

Хўжаликни юритишга тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидалари билиши.

Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга, маданиятли, хушмуомалалик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, қатъий ҳаракат қилиш;
  • Ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

ТЕХНИК ФОЙДАЛАНИШ ВА ХЎЖАЛИК БЎЛИМИ ДУРАДГОРИНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ

  1. Дурадгор бевосита бўлим бошлиғига бўйсуниш ва берилган вазифаларни ўз вақтида бажариш;
  2. Ҳар чоракда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича қайта йўриқномалардан ўтиш;
  3. Бўлим бошлиғи томонидан берилган дурадгор ишлари учун режа асосида иш юритиш;
  4. Иш жойини доимо тоза тутиш;
  5. Институт томонидан берилган дурадгорлик асбоб-ускуналарни мақсадли ишлатилишини таъминлаш ва йўқотилишини олдини олиш чораларини кўриш;
  6. Давлат ва жамоат мол-мулкини авраб-авайлаш, майда ўғирликлар содир этмаслик;
  7. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этиш;
  8. Дурадгорлик механизмлари ва станоклардан институт манфаатлари йўлида фойдаланиш ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига оғишмай риоя қилиш;
  9. Махсус кийим-бош ва химоя воситаларида фойдаланган ҳолда ишни амалга ошириш;
  10. Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

Билиши керак:

Хўжаликни юритишга тааллуқли йўриқномалар ва меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника ҳавфсизлиги меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидаларини билиши.

Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга, маданиятли, хушмуомалалик ва интизомлилик қобилиятларига эга бўлиши, масъулият ҳисси;
  • Ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

ЛАВОЗИМЛАР ВА МАОШ ЖАДВАЛИ

Т/р Бўлим номи Лавозим Тариф коеффитсиенти Лавозим маоши
1 Texnik foydalanish va xo’jalik bo’limi Слесарь-сантехник 3 – 1.106 1 405 726
2 Texnik foydalanish va xo’jalik bo’limi Дурадгор 3 – 1.106 1 405 726

БОҒЛАНИШ УЧУН

Қўнғироқ қилинг: +998 99 926 04 99

Андижон Давлат Чет Тиллари Институти


Ma’lumot kiritish jarayonida

Skip to content