Андижон давлат чет тиллари институти ҳузуридаги PhD. 03/29.12.2022.Fil.156.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» ихтисослиги бўйича илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 21 октябрь куни соат 9:00 да бўлиб ўтади.
КУН ТАРТИБИ:
1. Маматова Дилшода Машраб қизининг 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» ихтисослиги бўйича «Таом дискурсига оид сифатлар таржимасининг лингвокультурологик муаммолари (Хитой-ўзбек тиллари мисолида)» мавзусидаги диссертацияси муҳокамаси.
2. Абдурахманова Наргиза Нусратуллаевнанинг 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» ихтисослиги бўйича «Инглиз ва ўзбек оғзаки ҳамда ёзма нутқида инструктив дискурс» мавзусидаги диссертацияси муҳокамаси.
Илмий семинарнинг «онлайн» ҳамда анъанавий тарздаги йиғилишига семинарнинг барча аъзолари ва тегишли мутахассислар таклиф этилади.
Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй, Андижон давлат чет тиллари институти, АЛТАИИМ биноси, 2-қават, кичик мажлислар зали.