Texnik foydalanish va xoʼjalik boʼlimi

Андижон давлат чет тиллари институти –Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиғи

Мирзаев Ш.Ш.

Телефон рақами: 97-991-31-55

 

Бўлим фаолиятини ва ходимлар мехнатини ташкил этиш;
Иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
Институт бино-иншоотлари, худудлари, ер майдонлари, гулзорлар, дарахтзорлар, ариқларни ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишларини бажариш;
Биноларни жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаришда тегишли ходимларни мехнатини ташкил қилиш;
Ўқув, лаборатория ва талабалар турар жойлари биноларини ўқув ва юмшоқ мебел билан жихозларини таъмирлаш ишларини бажариш;
Бинолардаги ва кафедралардаги юмшоқ ва қаттиқ жихозларни созлигини ва талаб даражада сақланишини назорат қилиш;
Жихозларни инвентаризациядан ўтказишда қатнашиш;
Хўжалик ишларига ажратилган қурилиш, таъмирлаш материаллари ва хўжалик ашёларини тежамли ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш;
Тегишли худуддаги экология, атроф-мухит тозалиги, дарахтлар ва гулларни парваришлаш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш;
Тегишли худуддаги электр тармоқлари, ёритгичларни созлигини ва доимий ишлашини таъминлаш;
Хўжалик соҳасида ҳизмат қилувчи техник ходимлар-фаррош, қоровул, электрик, сантехник, боғбон, ишчи ва бошқа техник ходимларнинг фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш;
Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.
Хўжаликни юритишга тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий хужжатларни институти ички- тартиб қоидаларини билиши.
Намунавий шахсий фазилатларга – интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият хисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий харакат қилиш, мустақил қарор қабул қилиш хусусиятларига эга бўлиши;
Ўз сохасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

Skip to content