Андижон «Иняз»и ректори Вашингтонда нутқ сўзлади

 Ўтган ҳафта Америка қўшма штатларининг Вашингтон шаҳрида «Халқаро таълим админстраторлари уюшмаси» (AIEA) конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этди.

 

Делегация таркибида бўлган Андижон давлат чет тиллари институти ректори Дилшодбек Рустамов  конференцияда сўнгги йилларда Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар юзасидан нутқ сўзлади.

 

Бундан ташқари Андижон давлат чет тиллари институти билан икки томонлама манфаатли масалалар юзасидан Georgetown University, University of Southern California, University of Wisconsin-Madison, University of California Davis, Ball State University, University of Georgiya, Ras Al-Khaima American university (UAE), Ohio University каби нуфузли университетлар билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борилди.

Leave a Reply

Skip to content