Андижон давлат чет тиллари институти ҳузуридаги PhD. 03/29.12.2022.Fil.156.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» ихтисослиги бўйича илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 9 ноябрь куни соат 9:00 да бўлиб ўтади.
КУН ТАРТИБИ:
1. Расулова Муножат Акмалжоновнанинг 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» ихтисослиги бўйича «Драматик дискурсда метафора ва унинг лингвокультурологик аспекти (ўзбек ва инглиз тилидаги материаллар асосида)» мавзусидаги диссертацияси муҳокамаси.
2. Ғаффоров Ҳасан Шуҳратовичнинг 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» ихтисослиги бўйича «Нутқда гендер фарқлар ва уларнинг прагматик хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)» мавзусидаги диссертацияси муҳокамаси.
Илмий семинарнинг «онлайн» ҳамда анъанавий тарздаги йиғилишига семинарнинг барча аъзолари ва тегишли мутахассислар таклиф этилади.
Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй, Андижон давлат чет тиллари институти, АЛТАИИМ биноси, 2-қават, кичик мажлислар зали.